Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талабалари театр фестивалининг ғолиби

Ўзбекистон Миллий университетининг “Креатив” номли талабалар театр жамоаси “Талабалар театр студиялари” фестивалининг 2-ҳудудий саралаш босқичида 1-ўринни қўлга киритди.

Бугун Олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ўртасидаги “Талабалар театр студиялари” фестивалининг 2-ҳудудий саралаш босқичи Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида бўлиб ўтди.

Мазкур босқичда Ўзбекистон Миллий университетининг “Креатив” номли талабалар театр жамоаси билан рақиб жамоалар сафида Тошкент давлат фармацевтика университети, М.Губкин номидаги РДНГУ Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг талабалар театр жамолари ҳам иштирок этдилар.

Жуда ҳам қизғин ва ҳаяжонга тўлиқ ўтган мазкур фестивал якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан, бир овоздан Ўзбекистон Миллий университетининг
талабалар театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Жаҳолат қурбонлари” номли  саҳна асари 1-ўринга муносиб деб топилди ва “Талабалар театр студиялари” фестивалининг минтақавий босқичига йўл олди.

 







ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura