2021 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекисон Миллий университети Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “11ОКТЯБРЬ ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ” муносабати билан “Қизларни соғлом ва баркамол шахс сифатида тарбиялашда – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишнинг муҳим шартидир” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2011йил 19декабрдаги резолюциясига асосан, “11октябр Халқаро қизлар куни” деб эълон қилган. БМТ га аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқоролик жамиятининг турли тизималарига ушбу кунни кенг миқиёсда нишонлаш, шунингдек, бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади. Бизнинг юртимизда ҳам бу байрам 2017 йилдан бери кенг нишонланиб келинмоқда.
Тадбирда Хотин - қизлар кенгаши раиси Раъно Рустамова, Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи, хотин - қизлар кенгаши раиси Шахзода Турсинметова, туман бош эндокринологи шифокор Мадина Юсупова, гинеколог шифокор Оқила Раджабова, невропатолог шифокор Саноат Ибрагимова, педагогика ва умумий психология кафедраси ўқитувчиси,психолог Шохсанам Ниғматова, ҲФХ бўлими катта ўқитувчиси шифокор Арофат Исмаилова ва тарбиячи мураббийлар, талаба-қизлар иштирок этишди.
ЎзМУ Ахборот хизмати