Хорижий абитуриентлар учун

XXI асрда ижтимоий гуманитар фанлар


2021 йил 7-8 октябрь кунлари Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетида Қозоғистон Республикасининг 30 йиллигига бағишланган "Социально гуманитарные науки в XXI веке" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Россия, Туркия, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, АҚШ каби давлатлар олимлари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети  кафедра мудири ф.ф.д., профессор Нигинахон Шермухамедова "Новые горизонты Узбекистанско - Казахстанских отношений" мавзуида, Этика ва Эстетика кафедраси мудири, ф.ф.н., профессор Лаьлихон Мухаммаджонова "Обсуждение проблемы человека в развитие истории нравственного мышления" мавзуида маъруза қилдилар. Ушбу конференция якунида 2022-2023 ўқув йилида Жанубий Қозоғистон  университетида Фалсафа (соҳалар бўйича) магистратура мутахассислигини ташкил этиш бўйича қўшма дастурнинг лойиҳаси  ва ўқув режаси муҳокама қилинди. 


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura