Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети  ўртасида 2021 йил 12 октябрь куни ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жамоат хавфсизлиги университетида бўлиб ўтган тадбирда имзоланган меморандумнинг мақсади таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот фаолиятлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тартибга солишдан иборат. Икки олий таълим даргоҳининг истиқболда турли соҳаларда ҳамкорлиги яъни илмий-услубий конференциялар ташкил этиш, услубий қўлланмалар, дарсликлар ва методик материаллар тайёрлашда, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, университетлар кафедралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, фаолият олиб бораётган илмий кенгашларда илмий даражали кадрлар тайёрлашга имкон яратади. Таълим соҳасида педагогик-психологик муаммолар, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича иккала томонда ташкил этиладиган илмий тадбирлар (семинар, илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ва ҳ.к.)да томонларнинг вакиллари иштирок этиши кўзланган. Шунингдек, тегишли йўналишлар бўйича ўзаро масофавий таълим тизимини жорий этиш, илмий ва амалий ютуқларни амалиётга тадбиқ қилиш; очиқ дарс ва мастер клас машғулотларини ҳамкорликда ташкил этиш каби муҳим масалалар ҳам кўзда тутилган.

Меморандум таълим муассасалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, таълим сифатини оширишга, ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, ватанни севиш ҳисларини янада мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилади.


ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura