Музей бўйлаб – сайёр дарс
Маълумки, 2021 йилнинг 13 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналида «Музей бўйлаб – сайёр дарс» теледастури олиб борилмоқда. Навбатдаги кўрсатувда Давлат геология музейида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Геология ва геоинформацион тизимлар факультети талабалари учун сайёр дарс ўтказилди.
Ушбу сайёр дарс мобайнида нафақат ЎзМУ талабаларига, балки томошабинларга ҳам музей мутахассислари томонидан геология соҳаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фойдали қазилмалар, минераллар, қадимги жонзотларнинг суяк қолдиқлари ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб борилди.
ЎзМУ Ахборот хизмати