Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ докторантлари билан очиқ мулоқот


2021 йилнинг 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазир ўринбосари Рахим Хакимовнинг мазкур университет докторантлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда олий таълим муассасасида олий таълимдан кейинги таълим тизимининг жорий ҳолати, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида ЎзМУ докторантлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб, ўз таклифларини баён этишди. Шунингдек, учрашув кун тартиби доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Рахим Хакимов республикамизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, ҳукумат томонидан илм-фан, ёш олимлар ва уларнинг фаолиятига қаратилаётган эътибор, таълим тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари масалалари юзасидан тўхталиб ўтди. Маълумот ўрнида, ҳозирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 97 та ихтисосликда 346 нафар докторант (331 нафар таянч докторант (1-курс - 99 нафар (25 нафари мақсадли); 2-курс - 142 нафар; 3-курс -90 нафар), 15 нафари докторант (1-курс - 4 нафар; 2-курс - 7 нафар; 3-курс - 4 нафар) таҳсил олмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июльдаги 606-сон қарорига мувофиқ, олий таълим муассасасида 11 та олий таълим муассасалари учун 25 нафар мақсадли илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрьдаги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон миллий университетига кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институтига биология фани бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини мустақил бериш ваколати тақдим этилди. 
Учрашув якунида докторантлар томонидан билдирилган фикрлар асосида олий таълим муассасасида олий таълимдан кейинги таълим тизими самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura