ЎзМУ ёш олимлари Каразин университетида
Маълумки, 2021 йилда "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан эълон қилинган танловда Ўзбекистон Миллий университетидан 15 нафар ёш олимлар ғолиб бўлиб, хорижий университетларга малака ошириш учун йўлланма олдилар.
Куни кеча Кимё факультети Ноорганик кимё кафедраси ўқитувчилари Батирбай Торамбетов ва Дилноза Рахмановалар Каразин университетига (Украина) малака оширишга бордилар. Ўқитувчиларимизни университет проректори Алексей Навроцкий ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Александр Хижняк илиқ кутиб олиб, уларга барча имкониятлардан фойдаланишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
ЎзМУ Ахборот хизмати