Хорижий абитуриентлар учун

СПОРТ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

2021 йил 11 октябрь куни Университетимизга Мухтор Авэзов номидаги Жанубий Қозоғистон  университетининг Маданият ва спорт факультети профессор-ўқитувчилари ташриф буюришди. 
Ташрифдан асосий мақсад университет Таэквондо ва спорт фаолияти факультети билан илмий, услубий ва ўқитувчилар алмашинуви ҳамда келажакда талабалар алмашинуви бўйича келишиб олинди. 
Мухтов Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети мутахассислари доцент А.Демеуов, И.Мустафаев ва Г.Алтаева 2021 йил 12 октябрь куни ташриф доирасида Халқаро алоқалар бўйича проректори Р.Ширинова ва Таэквондо ва спорт фаолияти факультет декани В.Рахимовлар билан учрашиб, келажакдаги ҳамкорлик алоқалари бўйича келишиб олинди. Ҳозирда мутахассислар Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабаларига ўз билим ва тажрибаларини ўргатиб боришмоқда. 
Маълумот урнида, Жанубий Қозоғистоннинг  Мухтор Авэзов номли университети QS World University Rankings 2022 учун 482 ўрин эгаллаган.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura