Хорижий абитуриентлар учун

ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Америка университети профессори Michael Brody Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 
Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ЎзМУ Экология факультети талабаларига маърузалар ўқиш ҳамда профессор-ўқитувчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш.   
Учрашув давомида Amerika университети билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий университетида дунёнинг энг нуфузли хорижий университетларидан мутахассислар ўқув жараёнига мунтазам жалб этиб борилмоқда.  
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, American University Times Higher Education халқаро рейтингда 501-600 ва QS рейтингида 651-700 ўрин эгаллайди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura