Хорижий абитуриентлар учун

БОЛАЛАРНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

2021 йилнинг 13 октябрь куни ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети "Этика ва эстетика" кафедраси профессор-ўқитувчилари  ва Фалсафа йўналиши 2-босқич талабалари  ташаббуси билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 22-Антонина Павловна Хлебушкина номидаги меҳрибонлик уйида  "Болаларнинг бегонаси бўлмайди" шиори остида ҳайрия акцияси ўтказилди.  
Ташриф давомида меҳрибонлик уйидаги барча болаларга ширинликлар, иссиқ кийим, мева ва бошқа керакли маҳсулотларни талабалар ўз қўллари билан тарқатишди.
Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари болалар билан яқиндан суҳбатлашдилар. 





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura