Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ИСТИҚБОЛЛАРИ

2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетига таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича атташеси Serge Bellini ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданий ҳамкорлик бўлими вакили Улуғбек Мансуров ташриф буюрди. 
Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий-оммавий алоқаларни ривожлантириш имконияти, ўқитувчилар ва талабалар учун академик мобиллик, яъни француз олий ўқув юртларидан ўқитувчиларни маъруза ўқишга таклиф қилишни, шунингдек, ҳар икки мамлакатнинг университет ўқитувчилари учун амалиёт
тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. 
Ташриф доирасида талабаларнинг академик алмашинуви борасида тарих ва француз филологияси соҳаларидаги ҳамкорлик ғоялари таклиф этилди. Шунингдек, томонлар вакиллари хорижий филология факультетига бориб, факультет ўқитувчилари ҳамда  факультет кутубхонасидаги француз адабиётига оид манбалар билан танишдилар.
Учрашув натижасида муносабатларни ривожлантириш ва бир вақтнинг ўзида таржимонлар учун янги йўналиш яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети ва Université Sorbonne Nouvelle - Paris 3 университетининг меморандум имзолашига тайёргарлик кўришга қарор қилинди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura