Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро ҳамкорлик истиқболлари

2021 йилнинг 14 октябрь куни Франциянинг Тур университети халқаро бўлим ходимлари ва Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўлими ҳамда Француз филологияси кафедраси вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. 
Мазкур учрашувда Эрасмус+ грант доирасида университет ходимлари, докторантлари ҳамда талаба магистрларининг Тур университетига ва аксинча Тур университетининг вакилларининг Ўзбекистон Миллий университети ўртасида  академик мобиллигини ташкил қилиш,  докторантларни 5 ойга Тур университетига жўнатиш ҳамда халқаро рейтинг бўлими ходимларини тажриба алмашишга жўнатиш каби масалалар муҳокама этилди. 
Учрашув якунида 2022 йил февраль-июнь ойларида грант доирасидаги академик мобилликни амалга оширишга келишиб олинди.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura