Хорижий абитуриентлар учун

Физиканинг ривожида фундаментал-инновацион тадқиқотлар ва уларнинг истиқболлари

2021 йилнинг 14 октябрь куни ЎзМУ Физика факультетида давлат ва жамоат арбоби, академик Пўлат Қирғизбоевич Ҳабибуллаев таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Физиканинг ривожида фундаментал-инновацион тадқиқотлар ва уларнинг истиқболлари” мавзуида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ЎзМУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Хикмат Сабуров, ЎзМУ Физика факультети декани Ғафур Эшонқулов, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ушбу конференциянинг кириш қисмини ЎзМУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Хикмат Сабуров очиб бериб, академик Пўлат Хабибуллаев 5000дан ортиқ илмий мақолалар, 15 монография яратгани, 30 нафар доктор ва 100 дан ортиқ фан номзодларини тайёрлагани, илм-фанда эгаллаган ютуқлари, ядро-физика соҳасида яратган кашфиётлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг профессор А.Саидов академик Пўлат Хабибуллаевнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида маъруза қилди. Республика илмий-амалий конференция давомида иштирокчиларга “Илмга бахшида умр” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шунингдек, академик К.Муқимов “Нанотехнологиялар: бугуни ва истиқболи”, академик А.Мамадолимов “Табиий яримўтказгичлар”, профессор Д.Матрасулов “Квант фанидан квант технологиялари сари: квант тармоқлари ва кичик ўлчамли тармоқланган наноструктуралар дизайни”, ф-м.ф.д. Х.Хушвақтов “Сувда молекуляр кластерларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ва структуравий хоссалари” мавзуида маъруза қилдилар.
Конференция шўъба маърузалари 5 та секция бўйича давом этди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura