ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН СЕМИНАР
2021 йилнинг 12 октябрь куни Elsevier воситалари ёрдамида материаллар излаш, ScienceDirect – тизимида маълумот олиш, адабиётларни таҳрир қилиш каби бир қанча долзарб масалалар ечимига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Elsevier компаниясининг Осиё ва Озарбайжондаги минтақавий вакили Рабига Кожамкул семинар иштирокчиларига мазкур мавзуни батафсил тушунтириб берди ва Scopus базасида индексация қилинган журналларда мақола нашр қилиш учун материалларни мазкур базадан излаш учун имкониятлар кенг эканлигини тушунтириб берди. Шунингдек, Рабига Кожамкул билан рейтингларда иштирок этиш бўлими навбатдаги семинар мавзулари ҳақида келишиб олишди.
ЎзМУ Ахборот хизмати