2021 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий иш кафедраси ташаббуси билан “Халқаро оқ ҳасса” кунига бағишлаб 23-Меҳрибонлик уйида тренинг ўтказилди.
Тренингда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига "Халқаро оқҳасса" куни ҳақида “Ижтимоий иш” кафедраси мудири, профессор Нодира Латипова маълумот берди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари доцент Абдулла Абдухалилов,доцент Сабоҳат Каланова ҳамда "Волонтёрлар клуби"нинг аъзолари бўлган Ижтимоий иш йўналиши 1-2 курс 10 нафар волонтёрлари ёрдамида тренингдаги ўйинли ва ролли машғулотлар ўтказилди.
Шунингдек, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига тренинг давомида ва якунида бадиий адабиётлар совға сифатида берилди.
Тренинг ёшларни тўғри йўлни танлаши, қийинчиликларга тушганда сабрга ва билимга таяниб иш кўриш бўйича катта амалиёт бўлди.
ЎзМУ Ахборот хизмати