Хорижий абитуриентлар учун

Менинг биринчи сайловим


2021 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетида “Менинг биринчи сайловим” мавзуидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” кафедраси мудири Аваз Эрметов, докторантлар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар. 
Тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш, ёшлар онги ва ҳаётига дахл қилиши мумкин бўлган зарарли ахборотларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда сайловдаги муносиб иштирокини таъминлаш мақсадига қаратилди.
Тарғибот тадбирида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнига оид қонунчилик ва унинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим изчил модернизация қилиниши натижасида замонавий демократия тамойилларига жавоб берадиган ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши, сайловчилар сайлов бюллетенига ўз белгисини қўйиш тартиблари тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг ЎзМУ Тарих факультети “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” кафедраси мудири Аваз Эрметовнинг Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшларининг сайлов жараёнларидаги фаол иштирокига оид маърузаси тингланди. 
– Бугунги тарғибот тадбири давомида сайлаш ва сайланиш тартиби, сайлоа ҳуқуқлари ҳамда тизимдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдим. Сайловчилар овоз берадиган номзод келажакда халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган шахс ҳисобланади. Шунинг учун биз ёшлар сайловга масъулият билан қатнашишимиз ва келажагимиз учун овоз беришимиз керак, дейди ЎзМУ талабаси. Шунингдек, тадбирда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. 
               

ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura