Хорижий абитуриентлар учун

Сайлов ва ёшлар!

Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Мазкур сиёсий жараёнда талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш, сайловга оид билимларини ривожлантириш ҳамда уларга ватанимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини етказиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида “Тарғибот поезди” лойиҳаси бошланган эди. 2021 йил 15 октябрь куни ЎзМУнинг фаол ва иқтидорли талаба-ёшлари ҳамда “Тарғибот поезди” аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 
“Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида ўтказилаётган “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувни ЎзМУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов кириш сўзи билан очиб берди. 
Шундан сўнг университетга ташриф буюрган “Тарғибот поезди” аъзолари томонидан тайёрланган сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнлари бўйича тақдимотлари намойиш этилди. Учрашув давомида талаба-ёшларга сайлов қонунчилиги ва сиёсий янгиликлао тўғрисида батафсил маълумот берилиб, ёшларнинг бу борадаги билимлари синовдан ўтказилди. 






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura