2021 йил 15 октябрь куни 12-сонли Талабалар турар жойида Математика факультети декани, профессор О.С.Зикиров раҳбарлигида факультет раҳбарияти ташрифи уюштирилди. Дастлаб факультет декани барча хоналарга кириб, талабаларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилди. Шундан сўнг, “Истеъдодли ёшлар — жамиятимиз таянчи” шиори остида талаба-ёшлар билан тўғридан-тўғри бевосита очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда талабалар кенгаши фаолияти, бугунги кундаги талабаларнинг муаммолари атрофлича таҳлил қилинди. Факультетда замонавий ўқитиш самарадорлигини янада ошириш, кўзи ожиз, ногиронлиги бўлган талабаларга ва қўшимча оширилган табақалаштирилган контракт асосида кечикиб ўқишга келган талабаларнинг топшириқ ва вазифаларни вақтида ўзлаштириб олишлари учун шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бугун ёшлар мавзусида гап кетганда, одатда ушбу қатламнинг замонавий гаджетларга, комьпютер ўйинларига берилиб кетаётгани тез-тез танқид қилиниши бор гап. Бироқ, ёшларнинг ушбу қизиқишларини ҳам фойдали соҳаларга йўналтириш мумкинлиги ҳақида сўз юритилди. Мазкур учрашувда талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар таҳлил қилинди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Шунингдек, факультет декани талабалар томонидан айтилган таклифлар бўйича Факультет Кенгашида атрофлича муҳокама қилиб, муаммо ва таклифлар босқичма-босқич ижобий ҳал қилишини таъкидлади.
ЎзМУ Ахборот хизмати