ЎЗМУ "ПСИХОЛОГИЯ" КАФЕДРАСИ ҚОШИДА "ГАРМОНИЯ" ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ
2021 йилнинг 15 октябрь куни ЎзМУ Ижтимиой фанлар факультети "Психология" кафедраси қошида Назарбек Темир йўллар сиҳатгоҳида "Гармония" илмий-амалий маркази ташкил этилди. Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва коронавирус сабабли аҳолидаги ваҳима ҳуружлари, ҳавотирланиш, руҳий тушкунликни бартараф этиш ҳамда илмий-амалий психологик фаолиятни такомиллаштиришдан иборат. "Психология" ва "Ижтимоий психология" кафедралари профессор-ўқитувчилари қатнашдилар ва шогирдларига психологик тажрибаларда, илмий-амалий фаолиятда марказнинг ўрни беқиёс бўлишига умид билдирдилар.
ЎзМУ Ахборот хизмати