Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ магистри 100 миллион соҳиби бўлди


Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультети Геодезия ва геоинформатика йўналиши магистранти Достонбек Жўраев "Breyn Ring" турнирида "3+3" жамоаси билан қатнашиб, 100 миллион сўм пул мукофоти ютиб олди. У Сирдарё вилоятидаги Гулистон театрида бўлиб ўтган Сирдарё вилояти билимдонлари орасидан йиғилган 100 га яқин жамоалар орасида финал йўлланмасини қўлга киритди. Бухоро вилояти Ромитан туманидаги ОАЗИС мажмуасида бўлган финалда ғалаба қозонди ва вилоятлар чемпионлари ўртасида бўлган супер финал йўлида нимчорак ва чорак финалдан ўтиб ярим финалга чиқишди. Натижада вилоятлар чемпионлари орасида 3-ўринни эгаллади.
Маълумот учун: Достон Жўраев Заковат клубига 2016 йилда келган. ЎзМУ Заковат терма жамоаси аъзоси.
Достон Жўраевни университет раҳбарияти ва жамоаси номидан табриклаймиз, устозларига миннатдорчилик билдирамиз ва илмий ишида муваффақият тилаймиз.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura