Хорижий абитуриентлар учун

ЗАКОВАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ


2021 йилнинг 22 октябрь куни ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети деканати, “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ва  факультет Ёшлар иттифоқи Кенгаши ташаббуси билан Ижтимоий фанлар факультети талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал танловининг финал босқичи  бўлиб ўтди.  

 

Танловда қуйидаги жамоалар иштирок этди:

“O`ZMU UNITED” (Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 3-курс Б-паток);  

“EVRIKA” (Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 3-курс А-паток);

“QALB TABIBLARI” (Амалий психология йўналиши 3-курс);

“SENATORLAR” (Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 2-курс Б-паток);

“STATUS” (Сиёсатшунослик йўналиши 1-курс);

“STEP” (Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 3-курс Б-паток);

“POLITOLOG” (Сиёсатшунослик йўналиши 1-курс);

“LIGHT” (Сиёсатшунослик йўналиши 1-курс);

 “YOSH FAYLASUFLAR” (Фалсафа йўналиши 3-курс);

“YOSH PSIXOLOGLAR” (Психология йўналиши 3-курс).

 

Танлов иккита шарт бўйича ўтказилди:

1-шарт. Жамоага 15 та мантиқий саволлар берилди ва ҳар бир саволни ўйлаш учун бир дақиқа вақт берилди.

2-шарт. Жамоа сардорларига юртимиздаги сиёсий, маданий, маънавий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар юзасидан 10 та қисқа саволллар берилди ва ҳар бир саволга жавобларни ёзиш учун 10 сония вақт берилди. 

 

Танлов натижаларига кўра қуйидаги жамоалар юқори ўринларни эгаллашди:

1-ўрин: 2-курс Б-паток Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши “SENATORLAR” жамоаси

2-ўрин:3-курс Фалсафа йўналиши  “YOSH FAYLASUFLAR” жамоаси

3-ўрин:3-курс Психология йўналиши “YOSH PSIXOLOGLAR” жамоаси

Университет жамоаси номидан барча талабаларни фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз ва ғолиб бўлган жамоаларни табриклаймиз.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura