Хорижий абитуриентлар учун

Истамбул тижорат университети ректори ЎзМУда

2021 йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш учун келган туркиялик вакил – Истамбул тижорат университети ректори  Yücel Oğurlu билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда университет ректори Ином Маджидов туркиялик меҳмонни ЎзМУ фаолияти билан таништириб ўтди. Ўз навбатида  Yücel Oğurlu Ўзбекистонга ташрифи доирасида ОТМлари билан учрашувларни айнан Ўзбекистон Миллий университетидан бошлашни маъқул кўрганини ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагида эканлигини билдирди. Шу ўринда, Истамбул тижорат университетида кўплаб хорижий талабалар таҳсил олишини, ўзбекистонлик талабалар ҳам борлигини ҳамда алоҳида ажралиб туришларини таъкидлаб ўтди.
Учрашув сўнгида томонлар иккала университет ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашишди. Иккала университет негизида қўшма факультетлар очиш ўзаро манфаатли эканлигини ва ҳамкорликни бошлашда юксак қадам бўлишига ишонишларини билдиришди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura