Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро кузатувчи Қанат Садиковнинг ЎзМУга ташрифи

2021 йил 25 октябрь куни ЎзМУда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш учун келган қирғизистонлик вакил – Жусуп Баласагин номидаги Қирғизистон Миллий  университети ректори Қанат Садиков ва ректор маслаҳатчиси Калнур Ормушев билан учрашув бўлиб ўтди. Университет ректори Ином Маджидов Ўзбекистон Миллий университети фаолияти билан таништирди.  Жусуп Баласагин номидаги Қирғизистон Миллий  университети ректори Қанат Садиков Ўзбекистонда бир қатор университетлар билан учрашувлар ўтказганлиги ва ҳамкорлик ўрнатиш истагида эканлигини билдирди. Шунингдек, Осиё университетлари Ассоциацияси ҳақида батафсил маълумот берди. 
Калнур Ормушев Президентимизнинг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи ўринли эканлигини ва бу борада ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар иккала университет ўртасидаги илмий ҳамкорликни кенгайтириш, конференция ва давра суҳбатлари ташкил этишга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва конструктив шаклда бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Жусуп Баласагин номидаги Қирғизистон Миллий  университети ректори Қанат Садиков Осиё университетлари Ассоциациясининг президенти. 





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura