QS ҳалқаро рейтингининг вакиллари билан онлайн учрашув
2021 йилнинг 26 октябрь куни QS ҳалқаро рейтингининг вакиллари Alice Wеi, Veronica Omeni ҳамда Kesh Patel иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўйича проректори ва Халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида Alice Wеi ўзининг тақдимотида Ўзбекистон Миллий университетининг QS 2021 ва 2022 йиллар учун рейтингидаги ютуқлари ва мавжуд кўрсаткичларини бирма-бир таҳлил қилиб, уларни ошириш юзасидан ўзининг асосли ҳамда фойдали кўрсатмаларини берди.
ЎзМУ Ахборот хизмати