ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Жорий йилнинг 22 октябрь куни ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ва факультет хотин-қизлар Кенгаши ҳамкорлигида 5-талабалар турар жойида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда факультет Хотин-қизлар Кенгаши раиси Э.Нишанбаева, "Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими" кафедраси доценти в.б., фалсафа доктори (PhD) Г.Исанова, ўқитувчи Ж.Мирзавалиевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда талабаларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилди ва фаол иштирокчилар китоблар билан тақдирланди.
ЎзМУ Ахборот хизмати