Хорижий абитуриентлар учун

II Халқаро Олтой форуми доирасидаги медиа мулоқот

Барнаулда буюк Олтой олий ўқув юртлари журналистлари ва матбуот котиблари иштирокида “Буюк Олтой турк-мўғул дунёси: тарихий-маданий мерос ва замонавийлик” мавзуидаги II Халқаро Олтой форуми бўлиб ўтди. Унда форум доирасида Евросиё интеграцияси мавзуидаги ижодий нашрлар танлови ўтказишга келишиб олдилар. Олтой давлат университетида “Буюк Олтой университетларининг медиа мулоқоти” онлайн мунозара майдончасида Марказий Осиёнинг тўртта давлатидан келган ахборот хизматлари вакиллари ва Олтойнинг тарихий чегараларидаги бешта университет журналистлари учрашди. Ушбу медиа мулоқот II Халқаро Олтой форуми доирасида Россиянинг “Большая Азия” телеканали ва Bigasia.ru сайти ахборот кўмагида бўлиб ўтди. Медиа мулоқотининг натижаси сифатида Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари журналистлари ва ОАВ ўртасида Евросиё интеграцияси мавзуидаги ижодий нашрлар танлови ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Медиа мулоқотда Олтой давлат университети(Барнаул, Россия), Б.Н.Ельцин номидаги Қирғизистон-Россия славян университети (Бишкек, Қирғизистон), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (Тошкент, Ўзбекистон), Горно-Олтой давлат университети (Горно-Олтой, Россия) вакиллари иштирок этдилар. 

Медиа мулоқотда Олтой давлат университети ахборотлаштириш ва медиа коммуникация бўйича проректори Максим Герасимюкнинг сўзларига кўра, Олтой олий ўқув юртларининг ахборот хизматларини қўшма ахборот фаолиятида бирлаштириш учун қўшма лойиҳалар, масалан, Евросиё илмий-таълим интеграцияси мавзусига бағишланган олий ўқув юртлари журналистлари ва буюк Олтой ОАВ ўртасида ижодий танлов бўлиши мумкин. Максим Герасимюк ғояси ОАВнинг деярли барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедраси профессори Ёқутхон Маматова Евросиё интеграцияси мавзуидаги ижодий танлов нафақат ахборот бўлинмалари ва ОАВ, балки, энг аввало, талабалар ўртасида ўтказилишини таъкидлади. Бундан ташқари, тўлақонли ҳамкорлик учун олий ўқув юртлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги расмий битим имзолашни таклиф этди.

Медиа мулоқот якунида иштирокчилар олий ўқув юртлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битимларни алмашиш, жорий лойиҳалар бўйича тезкор ахборот алмашиш учун умумий суҳбат ташкил этиш, тўрт мамлакатнинг олий ўқув юртлари журналистлари ва ОАВ ўртасида Евросиё  интеграцияси мавзуида журналистик нашрлар танловини ташкил этишга келишиб олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura