Хорижий абитуриентлар учун

Томск давлат университети ректор маслаҳатчиси билан учрашув

Томск давлат университетининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ректор маслаҳатчиси Юн Сергей Миронович Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.  
Учрашув давомида халқаро рейтингларда юқори кўрсаткичларга эришиш мақсадида янги йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш ва уни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.  Юн Сергей Миронович Томск давлат университетида халқаро рейтингларда иштирок этиш борасида етарли тажрибалар мавжудлигини таъкидлаб, ушбу тажрибалардан Ўзбекистон Миллий университети шароитида фойдаланиш борасида ҳам ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.  
Бундан ташқари, Юн Сергей Миронович Томск давлат университетида филология соҳаси лидер соҳалардан эканлигига алоҳида урғу бериб, бу соҳада ҳам университетлар коллабарациясини йўлга қўйиш ўзининг самарасини беришига ишонишини таъкидлади.  Учрашув якуни бўйича факультетлар миқёсидаги ҳамкорликни кучайтириш ва бунинг учун давра суҳбатларини ташкил этишга келишиб олинди.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura