Хорижий абитуриентлар учун

Аёлларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва унга қарши курашиш


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Хотин - қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва Олмазор тумани ИИБ ҳамкорлигида “Ёшлар орасида ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” ҳамда “Зўравонликдан жабрланганларнинг  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўровонликни олдини олиш” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбирда ЎзМУ ХҚК раиси Р.П.Рустамова, Олмазор тумани ИИО ФМБ ХПБ  хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари: подполковник С.Ш.Мелиева, майор К.Бахитова, педагогика ва умумий психология кафедраси ўқитувчиси психолог Шохсанам Ниғматова ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, факультет хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раислари ва талаба-қизлар иштирок этишди.      

Тадбир давомида ЎзМУ хотин-қизлар масалалари маслаҳат кенгаши раиси Раъно Рустамова давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини оширишда муҳим аҳамият касб этиши ва аёллар ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг эркин бахтиёр яшашлашлари учун ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар, Гендер тенглик ва талаба-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил қилинган Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 1006 қисқа рақамли ишонч телефони ва “@ҳимоя_отв_бот”и, жамиятда, университетда ва факультетда талаба-қизлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг сўзни Олмазор тумани ИИО ФМБ ХПБ  хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори майор Қундуз Бахитовага берди. Қундуз  Жўраевна  ўз маърузасида аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, зўравонликдан жабирланганларнинг  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўровонликни олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.  Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассемблеяси томонидан 2000 йилда қабул қилинган резолюцияга биноан, бутун жаҳонда 25 ноябрь – Хотин-қизларга қарши зўравонликларга барҳам бериш халқаро куни кенг нишонлаб келинаётгани, бу сана 1960 йил 25 ноябрда Доминикан Республикасида ўлдирилган уч опа-cингил Мирабалларни ёд этиш шарафига белгиланганини айтиб ўтди.

Талаба-қизларга икки  йилдан буён давом этаётган Covid-19 пандемияси даврида аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча турлари, хусусан, оиладаги зўравонликлар кескин кучайгани, баъзи вилоятларда ишонч телефонларига бу масала бўйича қўнғироқлар сони беш баробаргача ошгани, бу пандемия соясида кескин ўсаётган инқироздир ва буни тўхтатиш учун глобал  жамоавий  ҳаракатга  ҳар  қачонгидан  ҳам муҳтожлигимизни  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг хотин-қизларга қарши зўравонликни тўхтатиш кампанияси доирасида 2014 йилдан буён аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, бунга барҳам бериш, бу йўлдаги саъй-ҳаракатларни молиялаштириш, зўравонликларга дучор бўлган ва қийин аҳволда қолганларга хизмат кўрсатиш бўйича глобал ҳаракатлар кучайтириб борилаётгани ҳақида маълумот берилди. Тадбирда иштирок этган талаба-қизлар хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик, тазйиқ ва зўравонлик турлари, уларни бартараф этиш ва уларга қарши курашиш соҳасидаги илғор хорижий тажрибалар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura