Беш ташаббус - беш имкон
Ўзбекистон Миллий университети 14-сонли ТТЖда “Беш ташаббус - беш имкон” ҳафталигига старт берилди. Баҳсларга старт беришда География ва табиий ресурслар факкльтети декан муовини Ж.Исоқов, 14-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги И.Абдуллаев, Экология факультети декан муовини Н.Хуррамов иштирок этишди. Ҳафталикнинг илк куни шахмат-шашка баҳслари билан ўз ишини бошлади. Ақлий баҳсларда илк куннинг ўзида 106 нафар талабалар иштирок этди ва натижалар қуйидагича қайд этилди:
Шашка мусобақасида:
1-ўрин: Болтабоев Умиджон (Таэквондо ва спорт фаолияти факультети)
2-ўрин: Хўжаматов Бахтиёр (Таэквондо ва спорт фаолияти факультети)
Шахмат мусобақасида:
1-ўрин: Худойбердиев Алишер (Гидрометеорология факультети)
2-ўрин: Қаххоров Наврўзбек (Тарих факультети)
Баҳсларнинг кейинги босқичи Заковат интеллектуал ўйини билан давом этади.
ЎзМУ Ахборот хизмати