Хорижий абитуриентлар учун

БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий университети 18-, 14-сонли ТТЖда “Беш ташаббус - беш имкон” ҳафталиги доирасида Заковат интеллектуал ўйини ва 5 та факультет ўртасида мини футбол ўйини бўлиб ўтди. 18-сонли ТТЖда ўтказилган тадбирда ЎзМУ Биология ва Кимё факультетларининг ёшлар ишлари бўйича декан муовинлари, тарбиячи-педагоглар, талвбалар кенгаши раиси ҳамда 50 нафар талаба-ёшлардан иборат 10 та жамоа иштирок этди.  Заковат интеллектуал ўйини якуний натижаларига кўра,  1-ўринни “KOSMONAVTLAR”,  2-ўринни “APELSIN”, 3-ўринни  “SMART” жамоалари қўлга киритишди. Ғолиб бўлган жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Мини футбол мусобақасида География ва табиий ресурслар факультети декан муовини Ж.Исоқов, 14-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги И.Абдуллаев, ГТР факультет етакчиси Қ.Файзиев ва талаба-ёшлар иштирок этди. Умумий ҳисобда жами 7та жамоа ўзаро гуруҳларда баҳс олиб боришди. Мини футбол ўйини бўйича биринчи кун якунига кўра, "SPECIAL", " CHEMPIONLAR", "OLIMPIC" жамоалари иккинчи кун баҳсларига йўлланмани қўлга киритишди. Мини футбол ўйинининг ФИНАЛ босқичи бугун, 4 ноябр куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Барча жамоаларга омад тилаб қоламиз!






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura