Хорижий абитуриентлар учун

Пойтахтимизда талабалар ўртасида регби-7 мусобақалари бошланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети стадионида 8 та олий ўқув юрти жамоалари ўртасида регби-7 мусобақаси бошланди. Мамлакат чемпионати доирасида ўтказилаётган турнир аёллар ҳамда эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақада олий ўқув юртларининг қуйидаги жамоалари иштирок этади: ЎзМУ-Тошкент; ҚДУ-Нукус; НДПИ-Нукус, АДУ-Андижан; ЎзДЖТСУ-Чирчиқ; НДПИ-Навоий; УрДУ-Хоразм; ФарДУ-Фарғона. Чемпионат баҳсларини дастлаб аёллар жамоалари бошлаб берди. Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳслари бугун ўз ниҳоясига етади. Ундан сўнг йигитлар баҳсларга киришади. Қуръа натижаларига кўра, ЎзМУ-Тошкент жамоаси НДПИ-Навоий, УрДУ-Хоразм ҚДУ-Нукус университет жамоалари билан беллашади. Дастлабки ўйинда жамоамизнинг рақиби Навоий давлат педагогика институтининг қизлар жамоаси бўлди. “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети талаба-қизларидан ташкил топган жамоамиз ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумкор тарзда бошлади. Натижада, 24:5 ҳисобида ўйин якунланди. Иккинчи ўйинда рақибларимиз анча тажрибали жамоа бўлган Қорақалпоқ давлат университети талаба-қизлари бўлди. Кескин давом этган ушбу ўйинда ЎзМУ жамоаси 14:7 ҳисобида ғалаба қозонишди. 5 ноябрь куни талаба-қизларимиз Урганч давлат университети жамоаси билан беллашади. 





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura