Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон чемпионатида ЎзМУ талабаларининг қўли баланд келди

        Бугунги кунда юртимиз вакиллари Олимпия, Жаҳон ва Осиё ўйинлари ҳамда нуфузли  халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришиб келмоқдалар. Жумладан, республикамизда Таэквондо (WT) спорт тури жадал равишда ривожланиб, ёшлар ўртасида янада оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.

2021 йилнинг 3-8 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Универсал спорт саройида Таэквондо (WT) спорт тури бўйича катталар ўртасида “Кёруги” ҳамда “Пумсе” йўналишларида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдилар.

Дастлабки кунда, “Кёруги” баҳслари бўйича 30 нафардан ортиқ талабалар қатнашиб, 5 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Мусобақанинг сўнгги кунларида ўтказилган “Пумсе” баҳсларида талабаримиз 3 та олтин,  2 та кумуш ва 3 та бронза медалларга эгалик қилишди. Умумий ҳисобда 8 та олтин, 9 та кумуш ва 9 та бронза медалларни қўлга киритиб факультет ва университет шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

      






ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura