Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУда германиялик олим жаҳон тарихи фанидан дарс беради

2021 йилнинг 8 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетига Германиянинг Guttengen университети ўқитувчиси Filip Shroeder ташриф буюрди. 
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Миллий университети талабаларига жорий йилнинг 23 декабрига қадар Жаҳон тарихи фанидан дарс беришдан иборат.
Учрашувда ҳамкорликнинг турли соҳаларида ўзаро алоқаларни янада кучайтириш тўғрисида фикр алмашилди. Шу билан бир қаторда, Filip Shroeder Ўзбекистон Миллий университетида Германия университетлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширишда кўмак беришини ҳамда кафедра жамоаси билан ҳамкорлик учрашувлари ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura