Хорижий абитуриентлар учун

Истиқболли ҳамкорлик бўйича масалалар муҳокама қилинди


2021 йилнинг 10 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетига Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Одесса Миллий техника университети вакиллари ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Украина университетлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни кенгайтириш, хусусан, озиқ-овқат технологиялари ва ресторан бизнези соҳасида яқин алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. 
Учрашув чоғида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар ва келгусида ҳамкорлик соҳасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув давомида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларнинг академик ҳаракатчанлигини ривожлантириш имкониятлари борасида фикр юритилди. 
Учрашув сўнгида халқаро лойиҳаларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети ва Украина олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura