Хорижий абитуриентлар учун

Университетлар ректорларининг халқаро ассоциацияси президенти ЎзМУда

2021 йилнинг 10 ноябр куни Университетлар ректорларининг халқаро ассоциацияси (IAUP) президенти, Кавказ университети ректори Kaxa Shengeliya ҳамда ушбу ассоциациянинг аъзоси, Юқори Австрия амалий фанлар университети ректори, профессор Jerald Rayzinger Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув давомида Kaxa Shengeliya Университетлар ректорларининг халқаро ассоциацияси (IAUP) ҳақида қисқача маълумот берди ва Ўзбекистон Миллий университети билан ассоциация ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари хусусида ҳам тўхталиб ўтди. 
Шунингдек, профессор Jerald Rayzinger Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрганини таъкидлаб, ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, академик мобиллик, академик алмашинув имкониятлари ҳамда ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифларини берди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura