Хорижий абитуриентлар учун

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари, тьюторлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида соҳа мутахассислари билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири  ўтказилди. Тадбирда университет раҳбарияти, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда 200 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекстон Миллий университети ректори Ином Маджидов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, мавзуга оид масалалар бўйича таклиф этилган соҳа мутахассислари, жумладан,Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, тарих фанлари докториНеъматулло Муҳаммедов, Республика Маънавият ва маърифат тарғибот маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Ҳамида Туйчиева, Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Фаррух Элмирзаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бош мутахассиси Муҳаммаджон Камилжановнинг маърузалари тингланди.

Тарғибот тадбирига ташриф буюрган мутахассислар томонидан бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида  рўй бераётган ижтимоий ва иқтисодий, глобал ахборот манзарасида рўй бераётган чуқур ўзгаришлар, ёт мафкуралар таъсири, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали оммага тарқатилаётган салбий ахборотларда турли ғоявий таъсирларга нисбатан ёшларда маънавий-мафкуравий иммунитетини янада ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшларимиздаги маънавий-маърифий бўшлиқларни илму-маърифат билан тўлдириш, турли тажовузлардан ҳимоялаш учун аввало, ёшлар қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббат ва дахлдорлик ҳиссини янада ривожлантириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни ёшлар қалбига доимий сингдириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, талаба-ёшларнинг мавзу юзасидан билдирилган савол ва таклифлари тингланди. Мазкур савол ва таклифларга ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан муносабат билдирилди ва келгусида бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.








ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura