Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ САЙЛАНДИ

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Миллий университетидаги бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов жараёнлари бўлиб ўтди.

Сайловни Ўзбекстон Миллий университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда барча номзодларга омад тилади. Мазкур сайлов жараёнларини самарали ташкил этиш ва бевосита кузатиб бориш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ёшлар етакчилари раиси Абдужалил Ҳамидов ҳамда Олмазор тумани “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Ёшлар етакчилари Кенгаши раиси Аҳроржон Давкаровлар таклиф этилди.

Университет Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари учун яратилаётган шарт-шароит ва янгидан-янги имкониятлар ҳусусида тўхталиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай лойиҳа ва таклифларни университет раҳбарияти доимий равишда қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, 2020/2021-ўқув йили мобайнида университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маъанавият ва маърифат бўлимидаги меҳнат фаолияти билан биргаликда университет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси вазифасини ҳам самарали бажариб, кўплаб лойиҳаларни амалга оширган Абдумўмин Усмановга миннатдорчилик билдирилди ҳамда фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори номидан йўлланган Ташаккурнома топширилди.

Шундан сўнг, сайловга ташриф буюрган меҳмонлар ва талаба-ёшларга
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти еткачилигига номзодлар: География ва табиий ресусрлар факультети 2-босқич талабаси Нуриддин Юлдашев, Журналистика факультети 1-босқич талабаси Одина Аслонова ҳамда Геология ва геониформацион тизимлар факультети
3-босқич талабаси Улуғбек Тўхтаевлар таништирилди. Нозмодлар, йиғилганларга ўзлари ҳақида қисқача маълумот ҳамда сайловолди дастурини тақдимот қилдилар.

Сайлов жараёнларини адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш ҳамда натижаларни тўғри тақсимлаш мақсадида Иқтисодиёт факультети
Ёшлар етакчиси Зокиржон Қахоров ва Ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси Муҳриддин Нарзуллоевдан иборат Саноқ комиссияси тузилди.

Талаба-ёшлар ўзлари муносиб деб топган номзодни очиқ овоз бериш йўли орқали сайладилар. Сайлов натижалари ва Саноқ комиссияси хулосасига кўра, сайловда иштирок этган жами 147 нафар талабалардан 101 нафарининг
танлови билан Геология ва геониформацион тизимлар факультети 3-босқич талабаси Улуғбек Тўхтаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти етакчиси вазифасига сайланди.

 





ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura