Германиялик олимнинг дарси давом этмоқда
Хабарингиз бор, Германиянинг Георг-Аугуст номидаги Гёттинген университети ўқитувчиси Филип Шрёдер Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрган эди. Жорий йилнинг 12 ноябр куни Тарих факультети 1-босқич рус гуруҳи талабаларига Жаҳон тарихи (Қадимги Шарқ тарихи) фанидан маъруза машғулотини олиб борди. Бундан ташқари, Филип Шрёдер ўзининг тадқиқот мавзусига оид қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди ва талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
ЎзМУ Ахборот хизмати