Форум доирасида Ўзбекистон Миллий университети ва Олтой Давлат университети ўртасида меморандум имзоланди
Аввал хабар берганимиздек, бугун М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетида Иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим Форуми бўлиб ўтмоқда. Унда икки давлатнинг олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кўзда тутилган. Форумда Ўзбекистон Миллий университети ва Олтой Давлат университети ўртасида таълим ва илмий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда икки олий таълим муассасалари ўртасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиш, ҳамкорликда илмий ва ўқув нашрларни амалга ошириш кўзда тутилган.
ЎзМУ Ахборот хизмати