Хорижий абитуриентлар учун

Хитойлик олимлар гуруҳи Мўйноқдаги ЎзМУ ўқув-илмий полигонида.




Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Экология кафедраси профессори Рашид Қулматовнинг таклифига кўра Орол бўйи минтақасига Хитой Халқ Республикасидан 30 нафар олим ташриф буюрди.  Олимлар яқиндагина Мўйноқда ташкил этилган ЎзМунинг ўқув-илмий полигонида ҳам бўлди ва талабаларнинг ишлари билан танишиб,  лол қолганликларини таъкидлади.   



Ҳозирда ЎзМу нинг ўқув-илмий полигонида ниҳолларни томчилатиб суғориш технологиялари иши ҳам бошлаб юборилган.  Мутахассисларимиз Р. Аллабердийев ва О. Эшонқулов берган маълумотга кўра,  бу технология асосида яна минглаб гектарларни ҳам шу тарзда боғ қилиш имкони борлиги,  Мўйноқ туманида микро иқлимлаштирилган боғлар кўпайиши мумкин.  



27 апрел куни хитойлик олимлар Ўзбекистон Миллий университетига ҳам ташриф буюриб,  Орол минтақасидаги вазиятни бўйича таклифлар бериши кутилмоқда. 

ЎзМУ Матбуот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura