Хорижий абитуриентлар учун

“АНЪАНАВИЙ ТАЛАБАЛАР АПРЕЛЬ ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедраси томонидан Тарих йўналиши 1 курс (рус гуруҳи) талабалари, шунингдек, магистрантлар иштирокида “Анъанавий талабалар апрель илмий конференцияси” бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказиладиган “Апрель илмий конференцияси”да факультет талабалари ўзларининг Ватанимиз ва жаҳон тарихининг турли масалаларига бағишланган илмий мақолалари билан фаол иштирок этадилар. Конференциядан кўзланган мақсад эса, талабаларда илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқишларини ошириш, бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантиришдир.


Конференцияни т.ф.д., профессор Замира Раимовна Ишонходжаева очиб берди ва ўз нутқида конференция мақолалари илмийлик асосида яхши ёзилганини таъкидлади. Тарих фанлари номзоди, доцент Турсун Ўсарович Салимов ҳам мақолалар савиясига юқори баҳо бериб, талабаларга илмий зафарлар тилади.


Мазкур конференцияга мақоламни тайёрлаш асносида ўз билимимни ошириш билан бирга, илмий-тадқиқот соҳасига қизиқишим янада ортди ва ўз олдимга келажакда етук тарихчи бўлиш мақсадини қўйдим, – деди конференция иштирокчиси, 1-курс талабаси Аббос Бойқобилов.

Талабалар ўз мақолаларини тақдимотлар орқали намойиш этди. Бу эса маърузаларининг қизиқарли бўлишига, конференция ишининг самарали ўтишига ёрдам берди.


Ҳикматжон ПОЛВОНОВ,

ЎзМУ Тарих факультети декани ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura