Хорижий абитуриентлар учун

2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИ ТЕСТ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН 2019 ЙИЛ 20 ИЮЛДАН “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ”НИ ТАРҚАТИШ БОШЛАНАДИ

Абитуриентлар диққатига! 2019 йил 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш бошланади.

Ҳурматли абитуриентлар!

2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш 2019 йил 20 июлдан бошланади.

“Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

1. Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет орқали Давлат тест маркази www.dtm.uz расмий веб-сайтининг “Рухсатномани чоп этиш” бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.

Экранда пайдо бўлган “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ва “АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА”ни чоп этиб олади.

Буларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойлардаамалга ошириш мумкин.

2. Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари, Яшаш жойидан қатъи назар қуйидаги ташкилотларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

  • ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
  • ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;
  • ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uzрасмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.

3.  Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 27-29 июль кунлари яшаш жойидан қатъий назар қуйидаги муассасаларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

  • ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
  • ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;
  • ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.

Изоҳ: “Абитуриент рухсатномаси” бўйича саволларингиз бўлса, ОЎМТВ  (71) 246-16-04, (71) 246-38-70  ҳамда ДТМ 1195 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Рухсатномалар барча ташкилотлар томонидан бепул чоп этилиб, тарқатилади.

“Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш бўйича эълон қуйидаги сайтларга жойлаштирилади:

1. Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz;

2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайти www.edu.uz;

3. Давлат хизматлари агентлиги расмий веб-сайти www.davxizmat.uz;

4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининграсмий веб-сайти www.mehnat.uz;

5. Барча олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида.


АБИТУРИЕНТЛАРГА “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ”НИ ТАРҚАТИШ  СХЕМАСИ

 

Сана

 

 

Рухсатномани тарқатиш жойлари

 

 

Абитуриентлар сони

20-июлдан

---->

Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz

Рўйхатдан ўтган барча абитуриентлар

---->

Рухсатномани электрон шаклини сайтдан кўчириб олади ва ихтиёрий жойда (уйда ёки принтери бор жойда) чоп этади

 

 

 

 

 

23-26 июль кунлари

---->

        1. Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари.

        3. Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари

Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар

        2. Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари.

 ---->

Давлат хизматлари марказлари (Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари) ходими ДТМнинг расмий веб-сайти www.dtm.uzдаги “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.

 

 

 

 

27-29 июль кунлари

---->

       1.Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари.

       3. Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари

Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар

       2. Яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари.

  ---->

Изоҳ: рухсатномалар Давлат хизматлари марказлари, Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказларида бепул чоп этилади ва тарқатилади.


“АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ”НИ ЧОП ЭТИШ ТАРТИБИ

1-босқич. Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб-сайтига кирилади.

2-босқич. Сайтнинг “Рухсатномани чоп этиш” бўлимига кирилади.

3-босқич. Абитуриентнинг паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси)  серияси ва рақами киритилади.

4-босқич. Экранда пайдо бўлган “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ва “АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА” чоп этилади.



20.07.2019


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura