Мақсадли магистратура сари -
Биринчи қадам: фаолият юритаётган ё юритмоқчи бўлган корхона ё ташкилот томонидан тавсиянома оласиз! (Сиздек кадр ҳаммага керак!)
Иккинчи қадам: тавсияномани олиб, Қабул комиссиясига топширасиз
Учинчи қадам: мақсадлилар учун алоҳида конкурсда қатнашасиз ва магистр бўласиз!
Имкониятлар: Тавсиянома билан келганларнинг ҳаммаси грант асосида таҳсил олади.
Ўқиш шакли –кундузги. 2019-2020 ўқув йилига 759 та квота ажратилган бўлиб, улардан 590 таси бюджет ўринлар ҳисобланади.
ЎзМУда аниқ ва табиий фанлар мутахассислиги бўйича мақсадли кадр тайёрлаш режалаштирилган.(Мутахасссисликлар бўйича тўлиқ маълумотни ЎзМУ сайтидан олишингиз мумкин. nuu.uz)
Омад ёр бўлсин!
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ЎзМУ кампуси.
Тел (71) 246-08-94