Кимлар қатнашиши мумкин? Танловда Ўзбекистон Миллий университетининг геоинформатика (шу жумладан масофадан зондлаш, геостатистика, картография, информатика фанлари) бўйича таянч маълумотга эга бўлган магистрантлар, таянч докторантлар ва ходимлар иштирок этишлари мумкин.
Грант давомийлиги? Магистратура ва таянч докторантура талабалари учун грант муддати максимал 5 ойни ташкил қилади. Ходимлар учун эса 10 кун ва сафар учун 2 кун. Жами 12 кунлик грант.
Грант қандай харажатларни қоплайди? Грантлар ҳар ойлик / кунлик ва йўл харажатларини қоплаш учун белгиланган квотани ўз ичига олади. Олдиндан молиялаштириш мумкин эмас! Харажатларни қоплаш Европа Иттифоқи қоидаларига асосланган ҳолда олиб борилади; ҳисоб-фактуралар, самолётга чиқиш талони ва бошқалар. Ғолиблар Зальцбургга борганларидан кейин стипендияларни Зальцбург университетининг халқаро бўлими орқали олишлари мумкин!
Қачон бориб келиш мумкин? 2019-2020 йилда ва сафар 2020 йил 31 июлгача тугаши керак.
Охирги муддат қачон? Аризани қабул қилишнинг охирги муддати - 2019 йил 1 октябр.
Магистр ва таянч докторантлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (битта PDFфайлда):
- Паспорт нусхаси
- Резюме CV(ушбу шаблондан фойдаланинг: http://europass.cedefop.europa.eu/documents/curriculum-vitae)
- Магистр ёки таянч докторант сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат
- Ўзлаштириши ҳақида тўлиқ маълумот
- Сафар бошланишидан олдин режалаштирилган курслар рўйхати (https://online.uni-salzburg.at/plus_online/webnav.ini)
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи расмий ҳужжати (TOEFL, IELTSёки унга тенглаштирилган сертификат)
- Мотивацион хат (камида 4000 белги)
- Тавсиянома
- Илмий ишлар рўйхати (агар бўлса) ва конференциялардаги тақдимотлар
- Олдинги стипендиялар ҳақида маълумот
- Зальцбург университетини битириш истаги тўғрисида маълумот
Ходимлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
- Паспорт нусхаси
- Резюме CV (ушбу шаблондан фойдаланинг: http://europass.cedefop.europa.eu/documents/curriculum-vitae)
- "Геофазовий" тренинглар ва предметлар рўйхати
- Зальцбург университетида қилиниши керак бўлган ишлар режаси
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи расмий ҳужжати (TOEFL, IELTSёки унга тенглаштирилган сертификат)
- Мотивацион хат (камида 4000 белги)
- Тавсиянома
- Илмий ишлар рўйхати (агар бўлса) ва конференциялардаги тақдимотлар
- Олдинги стипендиялар ҳақида маълумот
Тақвим - ўқув йили ва машғулотларнинг бошланиши
Кузги семестр (қишги семестр)
Октябрдан январгача (сентябрнинг охирги икки ҳафтасида ориентация ҳафталиги)
Зальцбургга келиш вақти: сентябр ойининг ўрталарида, ориентация ҳафтасининг бошида
Охирги муддат ва машғулотларнинг бошланиши: 1 октябр
Баҳорги семестр
Март-Июн (Феврал ойининг охирги икки ҳафтасида ориентация ҳафталиги)
Зальцбургга келиш вақти: ориентация ҳафтасининг бошида, феврал ўрталарида
Охирги муддат ва машғулотларнинг бошланиши: 1 март
Зальцбургдаги Z_GIS тадбирлари https://zgis.at/gis-events-in-salzburg/
- ГИС куни (ҳар йили ноябр ойида) >> www.gisday.at
- AGITконференцияси (ҳар йили июл ойи бошида) >>www.agit.at
- GI_Forumанжумани (ҳар йили июл ойи бошида) >> www.gi-forum.org
- Бепул вебинарлар >> https://unigis.net/news-events/#webinars-
- ideasLab(илмий лаборатория) >> https://ideaslab.sbg.ac.at/
Талаб қилинган ҳужжатларни қуйидги e-mail га юборишингизни сўраймиз.
Алоқа учун маълумотлар:
Илҳомжон Абдуллаев
Геодезия ва геоинформатика кафедраси
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Моб .: +998 93 3787596
Электрон почта манзили: ilkhomjon.abdullaev@gmail.com