Хорижий абитуриентлар учун

ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА НАВБАТДАГИ ЙЎЛЛАНМАЛАР


Жорий йилнинг 21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақа нафақат Ўзбекистон терма жамоаси, балки Университетимиз учун ҳам омадли ўтди десак тўғри бўлади.


Қувонарлиси шундаки, унда эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоа аъзоси, Университетимизнинг Таэквондо ва спорт фаолияти факултети Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш  йўналиши 2-босқич талабаси Азизбек Абдулҳабибов параканоэда KL2-200 метр бўйича  кечган баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб, Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари умумий ҳисобда Олимпия ўйинларига 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланмани қўлга киритди.

Университетимиз раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар жамоаси Азизбек Абдулҳабибовни ва Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, олтин медал билан Ватанимизга қайтишга тилак билдиради ва келгусида Университетимиздан Азизбек Абдулҳабибов каби кўплаб спортчилар етишиб чиқишига умид билдириб қолади.


Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистон спортчилари 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига қуйидаги кўринишда йўлланма қўлга киритган.

 

Олимпия ўйинларига:

Денис Истомин (теннис, яккалик)

Ольга Забелинская (велошоссе)

Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова (каноэ, 500 метр жуфтлик)

 

Паралимпия ўйинларига:

Сервер Ибрагимов (ўқ отиш)

Азизбек Абдулҳабибов (параканоэ, KL2-200 метр)

Шаҳноза Мирзаева (параканоэ, KL3 -200 метр)

Ҳайитмурод Шерқўзиев (параканоэ, VL3-200 метр)


Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчиси    

                    Болтаев Аъзам Акрамович

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura