Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талабалар турар жойида замонавий кутубхона ташкил қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида республикадаги барча олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойида замонавий кутубхоналар ташкил қилинмоқда.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 4-, 5-сон Талабалар турар жойларида замонавий кутубхоналар ташкил этилди.



Мазкур кутубхоналар ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара адабиётлари, компьютерлар, стол-стуллар ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.



Айни пайтда университетнинг 1-, 3-, 14-сон Талабалар турар жойларида ҳам шундай замонавий кутубхоналар фойдаланишга топширилиш арафасида.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura