Хорижий абитуриентлар учун

ЯПОНИЯНИНГ ЧИБА ШАҲРИДА ТАЭКВОНДО БЎЙИЧА ГРАН-ПРИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг  13-15 сентябр кунлари Япониянинг Чиба шаҳрида  Таэквондо WTF спорт тури бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетининг Таэквондо  WTF йўналиши 101-гуруҳ талабаси   Светлана Осипова қатнашиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилди. У терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтган мазкур мусобақада аёллар ўртасида ўтказилган +67 килограмм вазн тоифасидаги жангда бронза медалини қўлга киритди.     




Эслатиб ўтамиз, талабамиз мусобақани cербиялик Ана Тепавецга қарши ғалаба билан бошлаб, иккинчи даврада мексикалик Брисеида Акостани, чорак финалда Лондон Олимпиадаси ғолиби Милиса Мандични мағлуб этди. Қизғин олиб борилган мусобақанинг ярим финалида талабамиз Рио Олимпиадаси чемпиони хитойлик Зенг Шуйинга имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

 

Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчиси 

Болтаев Аъзам Акрамович

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura