27 сентябрь куни ЎзМУ журналистика факультети профессори Ёқутхон Маматова “Ахборот олишнинг академик таъсирини кучайтириш” 1-халқаро семинарда иштирок этди. Маълумотлар олишнинг халқаро кунига бағишланган семинарда етакчи олимлар, педагоглар, журналистика факультетининг ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.
Марказий Осиё университетлари БМТ Ахборот бюроси ва Ал-Форобий номидаги Қозоқистон републикаси миллий университетининг журналистика факультети кўмагида ташкил этилган семинар ҳар йили мунтазам ўтказиб келинмоқда. Семинар давомида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш шиори остида журналистика таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, маърузачилар ўқув режалари ва журналистика дастурларини ишлаб чиқишда фанлараро ёндашувнинг муҳимлиги ҳақида фикр юритишди.
ЎзМУ, КазМУ ва Қирғизистон Миллий университетининг журналистика факулЬтетлари вакиллари экологик журналистика, тергов журналистикаси, гендер ва оммавий ахборот воситалари каби тегишли мутахассисликлар бўйича магистрлик дастурлари учун қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Олмаотадаги БМТ Ахборот маркази Ўзбекистон ва Қозоғистон олимларининг журналистика ва алоқа барқарорлигини таъминлаш учун Ўрта Осиё университетлари Ассоциациясини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Уюшманинг мақсади минтақада журналистика таълими сифатини оширишга умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича академияларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборатдир.