Хорижий абитуриентлар учун

ИННОВАЦИОН МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ

Талаба! Шу биргина сўз замирида мамлакатимиз ёшларининг бир касб эгаси бўлиш учун интилиши натижасида олий таълим муассасида таълим олаётган ёшлар гуруҳини тушунамиз. Ҳозирги давр талабаси билимли, ташаббускор ва соғлом фикрловчи  ёшлар.  Юртимизда уларнинг билим олиши ва яшаш шароитини яхшилаш бўйича  кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. “Талабалар турар жойи”, деганда кўпчиликнинг хаёлига эски тузумдан қолган, хароба “общежитие” сўзи билан ифодаланган жой кўз олдига келиши табиий. Бугунги кун талабаси замон билан ҳамнафас, таълимда дунё тамаддуни илм-фани дурдоналарини ўрганиш билан бирга мустақил таълим олиши учун яшаш жойида шароитлар яратилмоқда. Кўпчиллик талабалар дарсдан кейин  ётоқхонага бориб нима қилишини билишмай вақтини беҳуда ўтказишини кўп эшитганмиз. Ахир,  дарсдан кейин ётоқхоналарда узлуксиз таълимни ташкил этилмаса талаба нима қилсин?  Бу муаммони бартараф этиш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти Президентимизнинг беш ташаббусига жавобан журналистика факультетига қарашли 4-ТТЖ “Маънавият ва маърифат” хонасини инновацион таълим намунаси сифатида қайтадан жиҳозлашга амалий ташаббус кўрсатишди.

Хонага қўйилган мебеллар ўзининг шакли ва ранги билан креативлик бахш этиши бирга ўз вазифасга эга эканлиги билан ажралиб туради. Китоб жавони ва компьютерлар учун махсус яратилган мебеллар дизайни ўзига хос жилоси билан хонага кўрк бериб турибди. Ушбу мебеллар жиҳози дизайни композицияси  ахборот технологиялари воситалари учун яратилганлиги билан илмий дунё масканига кириб қолгандай ўзингизни ҳис қиласиз. Хонада талабалар дарс қилиши билан бирга ахборот технологиялари орқали интернет тизидан мамлакатимиз ва дунёдаги кўплаб кутубхоналардан электрон адабиётлар ва манбалар  олиш имкониятига эга бўлиши кўзда тутилган.

“Маънавият ва маърифат” хонасида талабалар нафақат  дарс тайёрлаши, шу билан биргаликда турли мавзуларда тадбирлар ўтказиш имкониятига ҳам эга бўлишди.  Бу ерда талабалларнинг ижодий маҳоратини оширишга имконият берувчи онлайн учрашув ва семинарлар ташкил этиши учун ҳам етарлича шароит яратилган.

Яқинда ушбу масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилишни ЎзМУ ректори, техника фанлари доктори, профессор А.Р. Мараҳимов очиб берди. Тадбирда республика хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси тарих фанлари доктори, профессор Р.Муртазоева, университет хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси тарих фанлари доктори, профессор З.Ишанходжаева,  журналистика, хорижий филология, ижтимоий факультет деканлари ва прфессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Устозларни табриклаш учун талабалар турар жойида истиқомат қилаётган ҳаваскор талабалар ҳам ўз чиқишлари билан ҳам томошабинлар кўнглидан жой эгаллади.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura