Таэквондо спорт тури бўйича навбатдаги халқаро мусобақа жорий йилнинг 28-29 сентиябр кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган. G1 тоифасига кирувчи Россия очиқ чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетининг Таэквондо (WTF) йўналиши 19/101-гуруҳ талабаларидан Жасур Жайсунов (-68 кг). Шунингдек Светлана Осипова (+73 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишдилар ҳамда Мадинабону Маннопова (-49 кг) вазн тоифасида 3-ўринни қулга киритди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа 2020 йил Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун лицензион очко берадиган турнирда талабаларимиз ўз ҳисобларига 10 рейтинг очколарини ёздириб қўйишдилар.